Ўзбекистоннинг донғи чиқмаган масканлари: ФарҒона водийси - Пайғамбар (С.А.В)нинг авлодлари яшайдиган макон
Ўзбекистоннинг қадимий воҳаларидан бири Фарғона водийси кўплаб ажиб афсоналар ва тарихий воқеаларга бой. Олтин водийнинг қадимий пойтахти жойлашган Наманган вилоятида шифобахш манбаларга эга Чортоқ тумани бор
Бу ердаги кичик Корозкон қишлоғида Пайғамбар (С.А.В) авлодларидан бири Султон Саид қабри мавжуд. Маҳаллий халқнинг айтишича, Чортоқ суви илоҳий башорат туфайли пайдо бўлган ва Маккадан келтириладиган муқаддас зам-зам суви кучига эга.
Чортоқ сувининг пайдо бўлиши ҳақида афсона
Кўп асрлар олдин мўйсафид Бобо Яманалмулк Сармат олдига Пайғамбар авлодидан бўлган яманлик зиёратчи ака-укалар келишади. Улардан бири Амир Яхёни қария ҳовузга ташлайди. У эса бир зумда сув тагига ғойиб бўлиб, бир неча дақиқадан кейин мутлақо қуруқ ҳолда қайтиб чиқади. Қизиғи, кийимларини қоққанида, сувнинг ўрнига чанг чиқади.
— Сенга ўргатадиган илмим йўқ, ахир ҳамма нарсани билар экансан-ку. Яхшиси, Иссиқ-кўл томонга бориб, билимларингни ўргат, — дейди чол.
— Мен-чи, нима қилай? — сўрайди ака-укалардан иккинчиси Саид Аҳмад Термизий. Бобо Яманалмулк Сармат ёнида ўсиб турган қадимги чинор дарахти олдига бориб, бир шохини синдиради-да, иккинчи зиёратчига беради: — Мана бу ҳассани олиб, истаган томонингга бор. Ҳар сафар намоздан олдин уни ерга суқиб қўй. Қаерда таҳорат олиб ибодат қилганингдан кейин, шох гуллаб чиқса, ана шу сенинг маконингдир. Саид Аҳмад Термизий йўл юрса ҳам мўл юриб, кўп маротаба тўхтаб ибодат қилади, аммо ҳасса қуруқлигича қолаверади. Ниҳоят, Саид Аҳмад Ахсикент яқинидаги чўлсифат ташландиқ жойда намоз ўқиганидан кейин, таёқда икки дона барг кўринади. Атрофда эса на уйлар, на сув ва на дарахт бор эди. Лекин башоратчи чол буюргандай, шу ерда қолиб, қўлбола воситалардан ўзига кулба қуради. Ёш чинор эса йиллар ўтиб, уч пояли баҳайбат дарахтга айланади, ҳар гал дарахтни кесишга келган ишчилар чинор танасига болта уришлари ҳамон дарахтдан қон чиқиб ҳаммани қўрқитарди.
Саид Аҳмад сув олиш учун бир неча километр узоқликдаги Норин дарёсига қатнашига тўғри келарди. Йўл чарчатса ҳам бошқа чора йўқ эди. Кунлардан бир куни Саид Ахмад Термизий акасидан хабар олгани Иссиқ-Кўл томонга боради. Жигари билан учрашуви охирида, чўл ҳудудида яшаётганлиги ва кўплаб қийинчиликларга дуч келаётганини сўзлаб беради.
Саид Аҳмад сув олиш учун бир неча километр узоқликдаги Норин дарёсига қатнашига тўғри келарди. Йўл чарчатса ҳам бошқа чора йўқ эди. Кунлардан бир куни Саид Ахмад Термизий акасидан хабар олгани Иссиқ-Кўл томонга боради. Жигари билан учрашуви охирида, чўл ҳудудида яшаётганлиги ва кўплаб қийинчиликларга дуч келаётганини сўзлаб беради.
Амир Яхё эса шундай дейди: — Сувнинг ўзи ортингдан оқиб боради, фақат сен ортингга қайрилма. Уйингга кетавер, ҳеч нимани ўйлама.
Саид Аҳмад уйига қайтиб кетади. Орқасида қандай шовқин эшитмасин, қайрилиб қарамайди. Лекин уйига атиги бир неча қадам қолганида, қизиқишини енга олмай ортига қараб қўяди.
Не кўз билан кўрсинки, орқасида баҳайбат архар қўйи шохлари билан ерни қазиб борарди. Архарнинг ортидан эса Иссиқ-кўлдан бошлаб сув оқиб келарди. Саид Аҳмад орқага қараган жойида архар ғойиб бўлади. Табиийки, сув манбаи ҳам шу ерда тўхтайди. Шу тариқа Чортоқсой дарёси вужудга келган экан. Бу жойни ҳозир ҳам кўриш мумкин: у Чортоқ шаҳрининг қоқ марказида, темир йўл яқинида жойлашган.
Не кўз билан кўрсинки, орқасида баҳайбат архар қўйи шохлари билан ерни қазиб борарди. Архарнинг ортидан эса Иссиқ-кўлдан бошлаб сув оқиб келарди. Саид Аҳмад орқага қараган жойида архар ғойиб бўлади. Табиийки, сув манбаи ҳам шу ерда тўхтайди. Шу тариқа Чортоқсой дарёси вужудга келган экан. Бу жойни ҳозир ҳам кўриш мумкин: у Чортоқ шаҳрининг қоқ марказида, темир йўл яқинида жойлашган.
Султон Саиднинг туғилиши ҳақидаги афсона
Афсоналардан бирида айтилишича, ҳукмдор Авлиё Қорахоннинг қизи номаълум касалликка чалинади. Қайси табибга учрашмасин, қандай чора кўрмасин, бари бефойда кетади. Қиз подшоҳнинг кўз олдида сўлиб бораверади. Бундан қаттиқ ташвишга тушган ота Саид Аҳмад Термизийни топиб, қизи учун шифо тилаб дуо қилишини сўрайди.
Саид Аҳмад замонасининг табибларига қараганда анча ёш бўлса-да, лекин ўз қобилияти билан ҳурмат қозонган эди. Бечора ота учун бу қизини сақлаб қолишнинг сўнгги имконияти эди. Саид Аҳмад ибодат қилиб бўлгач, Қорахон ўз саройига йўл олади. Ярим йўлга етганида, шаҳардан келаётган чопарни учратади. У маликанинг соғайиб кетганини айтиб, аллақачон дугоналари билан ўйнаётгани ҳақида хабар беради. Миннатдорчилик сифатида подшоҳ ўз қизини зиёратчига турмушга беради.
Тўйдан 9 ой ўтгач, ёш жуфтлик оиласида ўғил дунёга келади. Бахтли ота султоннинг олдига келиб, чақалоққа қандай исм беришни сўрайди. Авлиё Қорахон эса шундай жавоб беради: «Араблар ҳукмдорларни Султон деб чақиради, Пайғамбар (С.А.В) авлодлари эса Саидлардир. Неварам мендан Султон исмини мерос қилиб олса, сендан Саидликни олсин. Унга Султон Саид деб исм берамиз».
Бола кичиклигиданоқ ноёб қобилияти билан тенгдошларидан ажралиб турар, илм соҳасида ҳаттоки ёши катта инсонларни ҳам ортда қолдирар эди. Шу боисдан доно йигитга замондошлари «ладуний илм соҳиби» дея шарафли унвонни беришади. Сақланиб қолган кўпгина афсоналар болакайнинг фавқулодда қобилиятини таъкидлайди. Султон Саид мучал ёшига тўлганида, мадрасадан қайтиб келаётиб, далада сабзи ўтаётган ота-онасини кўриб қолади. Шунда ўғил отасидан сўрайди:
— Ота, наҳотки сабзи қолиб, ўтлар йўқ бўлсин, дея олмайсиз?
Бегона ўтларни тозалашга шунча куч сарфлаб нима қиласиз?
Ота жилмайиб шундай дейди:
— Қани, буни сен айтиб кўр. Кўрамиз, нима содир бўлар экан.
Султон Саид аввалига бир нечта оятни ўқийди ва ундан кейин: «Сабзи, сен қол. Қолган ҳамма нарса чиқиб кетсин», дейди. Бироз вақт ўтгач, бегона ўтлар қуриб, сабзи гуркираб ўса бошлайди. Буни кўрган Саид Аҳмад Термизий шундай хитоб қилади:
— Демак, ўғлим ҳақиқий эркакка айланибди ва илми зиёд бўлибди.
Ўтмиш асоратлари
Кўпчилик ҳукмдорлар Султон Саид авлодларига уларнинг маънавий, маърифий ишлари учун миннатдорчилик сифатида, ерлар ҳадя этишган. Турли ёрлиқлар, мулк ҳуқуқига оид ҳужжатлар эса авлоддан авлодга ўтиб келган. Қози калонлар барча уруғларнинг солномаларини юритиб, улардан нусха кўчирган ва ушбу ёзувларни эхтиётлаб сақлашган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Султон Саид авлодидан бўлган Жалолхўжа Эшон ўз ҳужжатларини Наманган уезди бошлиғи Владимир Наливкинга бериб юборган. 146 та ёрлиқ ва ҳадя ҳужжатлари бу ерда Султон Саид авлодларига тегишли ерлар борлигига ишора қиларди. Ушбу ҳужжатларнинг асл нусхалари ҳалигача Ўзбекистоннинг Миллий музейида сақланади. Уларни сақлаб қолиш осон бўлмаган, чунки қатағон даврларида кўпгина тарихий ҳужжатлар йўқ қилиб юборилган: қози калонларнинг китоблари, уруғлар солномалари қопга жойланиб, Фарғона каналига ташланган.
Афсуски, ўлка тарихига оид кўп маълумотлар йўқотилган, лекин шундай фидоий фаоллар ҳам борки, улар афсона ҳамда фактларни мисқоллаб йиғиб келмоқдалар. Ана шундай инсонлардан бири — асли математика ўқитувчиси Хожиакбар Аҳмедовдир. Ҳозирда у Ўзбекистоннинг энг янги тарихидан сабоқ беради. Унинг ўғли эса, Султон Саид масжидининг имом хатиби.
Хожиакбар ака билан мақбара ёнидаги шийпонда суҳбатлашдик, у бизга Султон Саид тарихини сўзлаб берди. Муаллим 70 ёшга кирган бўлса-да, кўринишидан анча ёш. «Чунки Чортоқ табиати билан суви шифобахш», — дейди жилмайиб суҳбатдошимиз. Атрофимизда қадимий қабристон бор. Уларда сақланиб қолган тахтачаларга қараб, маҳаллий аҳолининг «ўртача» ёшини аниқласа бўлади: 70, 80, 90, 100 ёш.
Тераклар сояси остидаги бу осуда маконга кираверишда худди қўриқчи сингари машҳур чинор илдиз отган. Бу ерга келсангиз, кундалик ташвишларни унутиб, руҳингиз ором топади. Худди вақт тўхтаб қолгандай туюлади. Ташвишлар йўқ, майда-чуйда дилхираликлар йўқ. Фақат ёлғиз сиз ва Мангулик. Шу ўлкаларга келадиган ҳар бир сайёҳ ташриф буюриши мумкин бўлган Чортоқнинг энг кучли қуввати жамланган бу жойларга.
Кейинги тарих