Чортоқ жумбоқлари: Ўзбекистондаги минерал сувнинг саломатликка таъсири
Ярим аср аввал Чортоқ туманидан нефть қидирилган. «Қора олтин» эса бу ҳудудларда топилмаган. Аммо вақт ўтиб, минглаб одамлар дардига шифо бўлувчи минерал сув кони очилган Совет Иттифоқи даврида «Наманган» ёрлиғи остидаги минерал сув қадоқлари вагонлаб олиб кетилиб, иттифоқ давлатларининг мансабдор шахслари дастурхонларига етказиб берилган. Бугун эса «Chortoq» номли сув дўконларда эркин сотувда. Табиат қудрати энди ҳар бир одам учун фойда бера олади. Хўш, Чортоқ сувининг сири нимада?
Даволаш самарадорлиги
Кўп йиллар давомида «Чортоқ» санаторийси мутахассислари турли касалликлардан азият чекадиган беморлар дардига шифо топиб келган. Тиббиёт ходимларининг айтишича, ушбу ҳудуднинг минерал сувларидан ички ва ташқи мақсадда фойдаланиш, турли хасталикларни даволаш учун самарали ҳисобланади:
98% - суяк-мушак тизими касалликлари, остеохондроз; 98,6% - асаб ва эндокрин тизими касалликлари; 97,4-98,4% - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари; 97,9% - дерматологик муаммолар, тери касалликлари: 97,3% - гинекологик касалликлар.
«Chortoq» минерал сувининг ўзи алоҳида дори воситаси ҳисобланмайди. Лекин шифокор буюрган даво муолажалари таркибига ёки ҳар кунги таомланиш жараёнига қўшилса, у организмдаги минерал моддаларнинг оптимал мувозанатини таъминлаб туради. Натижада инсон керакли минералларни қабул қилади ва кимёвий қўшимчаларга мурожаат қилишга хожат қолмайди. Бунинг аҳамияти нимада?
Сув таркиби ва унинг организмга таъсири
•Темир – қон ҳосил бўлиш тизимини тартибга солади. Гемоглабин таркибига кириб, ҳужайраларга кислород етказиб бериш жараёнига таъсир қилади. Агар темир моддаси етишмаса, гемоглабин даражаси тушади ва ҳужайралар кислород етишмовчилигини ҳис қилади.
•Мис – табиий ва кучли антисептик бўлиб, йўғон ичакдаги микроорганизмлар фаолиятини бошқаради. Миснинг организмдаги меъёри ичакдаги патоген микрофлора билан курашишга ёрдам беради.
•Йод – қалқонсимон без фаолияти учун муҳим минерал. Йод етишмаса, қалқонсимон без керакли гормонларни ишлаб чиқармайди ва организмнинг гормонал фони бузилади. Йод шунингдек, иммун тизимига ижобий таъсир қилади ва мия ҳужайралари ишини яхшилайди.
•Кальций– суяк тўқимаси учун қурилиш материали. Агар кальций организмда етарли бўлмаса, у суяклардаги ушбу элемент етишмовчилигини қоплашга ҳаракат қилади. Шунинг учун тишлар ва суяклар мўрт бўлиб қолади. Лекин кальций етишмовчилигидан нафақат суяк, балки асаб тизими ҳам азият чекади. Кальций етишмовчилиги бор инсон жиззакилик, кайфият ўзгариши, уйқусизлик каби ҳолатларни ҳис этади.
•Магний – бу элементсиз юрак узлуксиз ишламайди ва асаб тизими барқарор бўлмайди. Магний ва кальцийнинг таркиби ўзаро бир-бирига боғлиқ: агар магний етишмаса, сийдик ажратиш тизими мувозанатни таъминлаш учун организмдан кальцийни чиқариб ташлайди. Бу эса буйрак учун оғирлик қилади ва тошларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Оптимал мувозанат учун, кальций миқдори магнийга қараганда, камида икки баробар кўп бўлиши жуда муҳимдир. Уларнинг меъёри асабларнинг тинчланиши ва организмнинг эмоционал тикланишига таъсир ўтказади.
•Натрий, калий, хлор – кислота-ишқор мувозанатини таъминлаш учун, бетакрор элементлардир. Хлор меъда ширасини ҳосил қилувчи хлорид кислотаси таркибига киради. Натрий ва калий эса ташқи муҳит билан ҳужайра мембранаси орасидаги суюқлик алмашинувини таъминлайди. Калий шунингдек, организмдаги магнийнинг юқори тўйинганлик даражаси учун жавоб беради.
Мана шу элементлар «Chortoq» минерал суви таркибида бор. «Chortoq» сувини минерал тузларга бойлиги жихатидан, Чехиядаги Карловы Вары курорти сувлари ва Трускавец сувларига тенглаштирса бўлади. У дори воситаси эмаслиги сабабли, аҳолининг кенг қатлами томонидан истеъмол қилиниши мумкин. Мазкур сув, айниқса, ким учун фойдали ҳисобланади?
«Chortoq» минерал суви кимга фойдали?
•Спортчилар. Жисмоний машқ натижасида инсон организмидаги керакли элементлар тер орқали чиқиб кетади. Кўп ҳолларда бу жараённи турли қўшимчалар ёрдамида тўлдиришга ҳаракат қилишади, лекин бу доим ҳам организмга яхши таъсир қилмайди. «Chortoq» суви машғулотлардан кейин сув-туз мувозанатини таъминлашга ёрдам беради ва бошқа аъзолар ишини бузмайди
•Ўқувчилар ва талабалар. Фаол ривожланиш даврида, шунингдек, юқори интеллектуал юкламалар вақтида туз ва минераллар мувозанатини мустаҳкамлаш муҳимдир. Бу организмнинг барча аъзолари тизимига таъсир қилади. «Chortoq» сувида организмнинг суяк-мушак, мия, қон-томир ва асаб тизими учун муҳим элементлар бор. Унинг юмшоқ таъми болаларга манзур бўлади ва қарабсизки, зарур минерал моддаларнинг аъзоларга етказиб берилиши, худди икки стакан сувни ичишдек оддий кундалик одатга айланади.
•«Ақлий меҳнат» билан ишлайдиганлар. Ҳар куни катта ҳажмдаги ахборот билан ишлайдиган инсонлар кун охирига бориб чарчаб қолишади. Вақт ўтиб бу асабнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Руҳий ва асаб тизимига юкламаларни камайтириш учун, вақтида дам олиш зарур. Ўз-ўзини тиклаш тизимларини керакли минераллар билан таъминлашга ёрдам бериш керак. «Chortoq» суви ақлий фаолият учун муҳим бўлган йод, кальций ва магний каби элементларни етказиб беради.
•Асабийлик шароитларида ишлайдиган одамлар. Замонавий дунёда инсонни издан чиқарадиган омиллар кўп: режалар, дедлайнлар, «интернетда кимдир ноҳақ» деган фикр, нотўғри овқатланиш тартиби кабилар. Баъзида бир муддат тин олишга ва содир бўлаётган ҳодисаларни англаб кўришга, шунчаки ўзимизга эътибор беришга вақт қизғонамиз. Натижада ҳосил бўладиган асабийлик организмга салбий таъсир ўтказади: юз териси рангпар бўлиб қолади, жиззакилик, хафачанлик, чарчоқ, апатия, жинсий соҳадаги муаммолар, тартибсизлик ҳолатлари кузатилади. «Chortoq» суви таркибига кирувчи минераллар асабийлик вазиятларига қарши курашда организмнинг қўшимча ресурсларига айланади.
•Ошқозон, ошқозон ости бези, ичак, жигар, сийдик-жинсий тизим, қалқонсимон безнинг турли касалликларига дуч келган одамлар: http://chortoq.com/show.html.
•Ҳомиладор аёллар ва аёлларнинг операциядан кейинги даври. Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедрасида ўтказилган тадқиқотлар самарали амалга оширилди. Кўнгиллилар ичида ўтказилган 20 кунлик тадқиқот натижасида, тиббиёт ходимлари «Chortoq»нинг самарадорлик ва ҳазм қилиш борасида стандарт терапиядан кам эмаслигини исботлашди. «Chortoq» сувини ичган аёллар операциядан кейин соғлиғини тезроқ тиклаб, ушбу даврни енгилроқ ўтказишди.
⦁Даволашдан кўра, касаллик профилактикасини афзал билувчи инсонлар. Ҳаммага маълум, хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул. Агар «Chortoq» суви мунтазам истеъмол қилинса, организм керакли минерал моддалар билан таъминланади. Сиз эса ичак ва ошқозон муаммолари, қалқонсимон бездаги ўзгаришлар, сурункали чарчоқ синдроми ва бошқа асабга боғлиқ касалликлар ҳақида унутасиз.