Чортоқнинг табиий бойлиги

Наманганга ташриф буюриш учун уч сабаб
Ўзбекистоннинг ҳали номаълум ҳазиналари

Наманганга ташриф буюриш учун уч сабаб ёҳуд Ўзбекистоннинг ҳали номаълум ҳазиналари

Ўзбекистон деганда, хаёлингизга нима келади? Ёғлиққина палов, иссиқ қуёш, бағрикенг меҳмондорчилик, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, ширин мевалар, дўппилар. Яна Ўзбекистон — бу табиий бойликлар ва қадимий афсоналарга макон бўлган минг йиллик воҳалардир. Ана шундай оҳанграбо воҳалардан бири — бу Фарғона водийси ҳисобланади. Ноёб табиат манзаралари, ҳосилдор тупроғи, такрорланмас ва тарихий мероси сабаб, уни халқ орасида «Олтин водий» деб ҳам аташади. Бу ерда Ўзбекистон иқлими учун ноодатий мўътадил ҳаводан баҳра олиш, Риштоннинг ҳаво ранг кулолчилик буюмлари қандай яратилаётгани, Чустнинг машҳур пичоқлари ва Марғилоннинг енгил ипакларини кўриш мумкин. Шундоққина полиздан олинган Фарғона қовунларининг таъми эса оғзингизда қолиб кетади. Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш завқи ҳам ўзгача.
Хўш, Фарғона водийси қандай сиру синоатларга бой? Ноёб табиат манзаралари, ҳосилдор тупроғи, такрорланмас ва тарихий мероси сабаб, уни халқ орасида «Олтин водий» деб аташади. Бу ерда Ўзбекистон иқлими учун ноодатий мўътадил ҳаводан баҳра олиш, Риштоннинг ҳаво ранг кулолчилик буюмлари қандай яратилаётгани, Чустнинг машҳур пичоқлари ва Марғилоннинг енгил ипакларини кўриш мумкин. Шундоққина полиздан олинган Фарғона қовунларининг таъми эса оғзингизда қолиб кетади. Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш завқи ҳам ўзгача.
Наманган
Намангандан 20 километр масофада, Фарғона водийсининг қадимги пойтахти Ахсикент ёдгорликлари жойлашган. Бир вақтлар бу жойларда муҳташам саройлар, шахсий сув таъминоти манбаларига эга мустаҳкам қалъалар бор эди. XIII асрда улар мўғул қабилалари томонидан вайрон этилган. Темурийлар ҳукмронлиги даврида қўрғонлар қайтадан қад кўтарилган, аммо 1620 йилдаги кучли зилзила уларни яна вайроналарга айлантирган. Омон қолган аҳоли эса туз конларига эга Намаккон номли кичик манзилгоҳга кўчиб ўтган. Айнан шу даврдан бошлаб Наманган шаҳрининг, кейинроқ эса бутун Наманган вилоятининг солномаси бошланади.

Наманган вилоятига келган ҳар бир саёҳ пайқайдиган уч манба

Саҳий табиат

Музликлар ва ер ости сувлари билан суғориладиган тупроқда жуда ширин мева ва сабзавотлар ўсади. Август бошида, ҳосилнинг бир қисми шарбатларга тўлганда, ҳали пишиб улгурмаган яшил хурмо дарахти шохлари мевасининг оғирлигидан эгилиб, ҳаттоки синиб кетади. Машҳур ўзбекона аччиқ-чучук газагига худди шакар сепилганга ўхшайди — чунки бу ҳудуддаги помидорларнинг таъми шундай ширин. Қўшиқларда куйланган машҳур “Намангон олмаси”нинг бетакрор таъмига нима дейсиз!
Чортоқ туманида жойлашган эски мактаб иссиқхонасида грейпфрут дарахти ўсади. Унинг йирик мевали шохлари ергача эгилиб туради. Атрофида кўплаб ёнғоқ ва бодом дарахтлари бўй чўзган. Бу ерда бодом деярли ҳар бир ҳовлида ўсади: ёнғоқнинг ғадир-будур пўсти ёрила бошлаганда, одамлар бодомни ерга ёйишади, қарабсизки, турнақатор сафлар пайдо бўлади. Қуёшнинг майин нурлари остида у «етилиб пишади», ширин мағзи яширинган қаттиқ пўстини очиб ташлайди.

Меҳмондўст инсонлар

Наманган вилоятининг Чортоқ тумани. Дарахтлар сояси ва чангига бурканган кичик қишлоқ. Мазкур манзил ҳақида кўпроқ сўзлаб берадиган инсонларни излаймиз.

—Ассалому алайкум, акажон. Ёрдамингиз керак, — деймиз биз кўчада учраган ногаҳон йўловчига.

— Келинг, келинг, азиз меҳмонлар, — дея жавобан бизларни уйга таклиф қилиб, дастурхон ёки хонтахта атрофига ўтқазишади. Бирпастда ёнимизда анъанавий «пахта гулли» чойнак билан меҳмонлар сонига мос пиёлалар пайдо бўлади. Қозонда эса зирвак — паловхонтўра учун махсус емак биқир-биқир қайнайди. Сал нарида уй бекасининг невараси турибди. Катталарнинг суҳбати унинг учун ҳам қизиқ-да! Аммо урф-одатларга кўра, хонадон кичиклари ўзларини сипо тутиб, катталар суҳбатига аралашиши мумкин эмас.
— Келинг, келинг, азиз меҳмонлар, — дея жавобан бизларни уйга таклиф қилиб, дастурхон ёки хонтахта атрофига ўтқазишади. Бирпастда ёнимизда анъанавий «пахта гулли» чойнак билан меҳмонлар сонига мос пиёлалар пайдо бўлади. Қозонда эса зирвак — паловхонтўра учун махсус емак биқир-биқир қайнайди. Сал нарида уй бекасининг невараси турибди. Катталарнинг суҳбати унинг учун ҳам қизиқ-да! Аммо урф-одатларга кўра, хонадон кичиклари ўзларини сипо тутиб, катталар суҳбатига аралашиши мумкин эмас.

Сув мўъжизалари

Азал-азалдан Ўрта Осиёнинг иссиқ иқлимида сув асосий бойлик ҳисобланган. Зеро, сув бор жойда, ҳаёт бор. Табиат Фарғона водийсини бежиз сув йўллари билан сийламаган. Бу ерда турли касалликларга даво бўлган шифобахш ер ости сувлари мавжуд. Айнан Наманган вилоятида иккита бальнеология шифо маскани – Чортоқ ва Косонсой санаторийлари жойлашган. Ўтган асрнинг ўрталарида барпо этилган «Чортоқ» санаторийсига Совет иттифоқининг барча ҳудудларидан даволанишга келишган (гиперссылка на статью 6). Минерал сувларни эса шиша идишларга қуйиб, бошқа иттифоқ республикаларига вагонлаб олиб чиқиб кетишган.

Бугунги кунда бу ерда минглаб одамларга мўлжалланган санатор-курорт ҳудуди бўлиб, шифо масканларида қуйидаги касалликлар даволанади:

  • ошқозон-ичак тракти касалликлари;
  • гинекология муаммолари;
  • таянч-ҳаракат аппарати касалликлари;
  • асаб ва эндокрин тизими касалликлари;
  • дерматологик муаммолар;
  • суяк-мушак тизими касалликлари
  • ва бошқа кўплаб хасталиклар.

Бахтимизга, Чортоқ суви энди фақат танланганлар учунгина шифо манбаи эмас. Бир неча йил аввал маҳаллий тадбиркорлар минерал сув ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Ҳозир «Чортоқ» сувини Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг кўп сонли савдо нуқталарида харид қилиш мумкин. Уни халқаро стандартларга мувофиқ замонавий асбоб-ускуналарда тайёрлашади ҳамда барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолишади

Чортоққа турли ниятларда келишади. Кимдир юмшоқ иқлим ҳавосида дам олиб, муқаддас қадамжолар бўйлаб зиёратга боради. Чунки бу ерда бу каби масканлар оз эмас. Аммо кўпчилик барибир соғлиқни тиклаш ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун ташриф буюради. Маҳаллий табиий ресурслар (сув, ҳаво, табиат инъомлари) кучли шифобахш таъсирга эга ва инсонга узоқ вақт давомида тетиклик бағишлай олади.